Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Спорт бўлими мутахассиси Р.К. таъмагирлик билан шуғулланаётгани маълум бўлди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.
У Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Ёшлар Иттифоқи»нинг «Иттифоқ» жамоасини Про-Лиганинг «B» лигасида иштирок этиши учун лицензиялашдан ўтказиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган.
Қайд этилишича, ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси Тошкент шаҳар прокуратурасининг Иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда махсус тадбир ўтказган.
Натижада 18 январь, жума куни Р.К. Ўзбекистон Давлат Косерваториясининг ёнида 1 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасида жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда, дейилади хабарда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)