17 январь, пайшанба куни Испания Кубогининг 1/8 финали доирасида «Барселона» клуби «Камп Ноу»да «Леванте»ни қабул қилди.
Учрашув 3:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. Икки ўйин натижасига кўра, Каталония клуби «Леванте» жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
«Леванте» Испания Кубогида «Барселона» клубини енга олмаган навбатдаги 22-жамоа бўлди. Бу мусобақа рекорди ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Испания Кубоги мусобақасида кетма-кет 4 марта ғолиб бўлган.
Қайд этиш жоиз, беллашувда дублга эришган Усмон Дембеле жорий мавсум Каталония клуби учун 4 та мусобақада гол урган биринчи футболчи бўлди.
Бундан ташқари «Барселона» таркибида Испания Кубоги баҳсларида гол уриш бўйича Лео Месси тарихдаги 2-рақамли энг яхши тўпурарга айланди. Унинг ҳисобида 49 та гол мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)