16 январь, чоршанба куни футбол бўйича Испания Кубогининг 1/8 финали босқичи доирасида 3 та жавоб учрашуви бўлиб ўтди.
Диего Симёне бошқарувидаги «Атлетико» клуби ўз уйида «Жирона» жамоасини қабул қилди. Ўйин 3:3 ҳисобида якунига етди.
Беллашувнинг 12-дақиқасида Никола Калинич Диего Годин узатмасини голга айлантирди ва ҳисобни очди (1:0). 37-дақиқага келиб, Валери Фернандес мадридликлар дарвозасига гол урди ва ҳисобни тенглаштирди (1:1).
2-бўлимнинг 59-дақиқасида меҳмон жамоа аъзоси Кристиан Стуани жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Анҳел Корреа ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди. 84-дақиқада Антуан Гризманн рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 88-дақиқада «Жирона» клуби ҳужумчиси Сейду Думбия жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди (3:3).
2 та ўйин натижасига кўра «Жирона» меҳмонда урилган голлар эвазига мусобақанинг ярим финали йўлланмасини қўлга киритди.
«Севилья» ўз майдонида «Атлетик Бильбао» клубига кичик ҳисобда мағлуб бўлди (0:1). Ягона киритилган голга «Атлетик» жамоаси ҳужумчиси Горка Гурузета муаллифлик қилди (77).
Шунга қарамай, «Севилья» икки ўйин натижасига кўра «Атлетик Бильбао» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақанинг 1/4 финалига йўл олди.
Жавоб учрашувида Мадриднинг «Реал» клуби «Леганес» уйига сафар қилди. Дастлабки ўйинда йирик ҳисобда (3:0) ғалаба қозонган мадридликлар 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. «Леганес» ҳужумчиси Мартин Брейтуэйт 30-дақиқада Кейлор Навас дарвозасини ишгол қилди.
«Қироллик клуби» умумий ҳисобда «Леганес»ни енгди (3:1) ва мусобақанинг навбатдаги босқичига йўл олди.
Испания Кубоги
1/8 финал баҳслари
16 январь, чоршанба
«Атлетико Мадрид»—«Жирона» 3:3 (1:1)
Голлар: 1:0 – 12 Калинич, 1:1 – 37 Фернандес, 1:2 – 59 Стуани, 2:2 – Корреа, 3:2 – Гризманн, 3:3 – 88 Думбия.«Севилья»—«Атлетик Бильбао» 0:1 (3:1)
Гол: 0:1 – 77 Гурузета.«Леганес»—«Реал Мадрид» 1:0 (0:3)
Голлар: 1:0 – 30 БрейтуэйтЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)