Франциянинг Gruau компанияси ва Жиззах вилояти делегацияси Ўзбекистонда автомобиллар модификацияси бўйича ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Gruau — вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлмаган транспорт воситаларини модификация қилиш бўйича Европада етакчи компаниялардан бири. Улар орасида тез ёрдам машиналари, самосваллар, ногиронлик аравачалари учун мослаштирилган транспорт воситалари, микроавтобуслар, ҳуқуқ-тартибот органлари транспорт воситалари ва ҳарорат бошқарилувчи минивенлар бор.
Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Азим Аҳмадхўжаев бошчилигидаги делегация Францияда Gruau халқаро бизнесни ривожлантириш бўйича вице-президенти Силвен Сене билан учрашди.
Томонлар Gruau раҳбарияти «Жиззах» эркин иқтисодий зонасидаги шарт-шароит ва қулайликлар билан танишиш учун Жиззах вилоятига ташриф буюриши юзасидан келишувга эришди.
Изоҳ (0)