«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Англия чемпионатининг 22-турида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда жароҳат олди (0:1).
Дастлабки текширув натижасида «шпорлар» сардорининг чап оёғи тўпиғидаги пайлар узилганлиги аниқланди.
Клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилишича, Кейн март ойига қадар машғулотларда иштирок эта олмайди.
Футболчи АПЛда тўпурарлар баҳсида Пьер-Эмерик Обамеянг ва Муҳаммад Салоҳ билан кураш олиб бораётган эди.
26 ёшли ҳужумчи Лига Кубоги ярим финалида «Челси»га қарши ва Чемпионлар Лигаси 1/8 финали босқичида «Боруссия Дордмунд» билан кечадиган дастлабки ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Бундан ташқари, АПЛ доирасидаги «Челси» ҳамда «Арсенал» клубларига қарши учрашувларда майдонга тушиши сўроқ остида.
Маълумот учун, Кейн жорий мавсумда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)