Тошкентда январь ойи бошидан буён 300 киши хорижга чиқиш паспортини олди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Паспортларни бериш Тошкентнинг тўртта туманида амалга оширилмоқда, ҳар куни хорижга чиқиш паспортини олиш учун 90 га яқин одам Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилмоқда.
Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 январидан чет элга чиқиш учун ОВИР стикерларини бериш тўхтатилди. Уларнинг ўрнига хорижга чиқиш паспорти жорий этилди. Янги ҳужжатнинг 16 ёшдан катта шахслар учун «яроқлилик муддати» — ўн йил, стикер атиги икки йил амал қилар эди. Бу чет элга тез-тез чиқувчи фуқароларнинг ҳаётини анча енгиллаштиради.
Шу тариқа мамлакат ҳудудида паспортнинг икки тури — ички ва чет элга чиқиш учун — хорижга чиқиш паспорти амал қилади.
Изоҳ (0)