Ўзбекистон инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва мамлакатда лабораториялар тармоғини ташкил этаётган Swisslab Ўзбекистон—Швейцария ҚК томонидан 14 январь куни Меморандум имзоланди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжат Тошкент ва мамлакатнинг бошқа вилоятларида халқаро стандартларга мос келувчи лаборатория-ташхислаш марказларини ташкил этиш орқали Ўзбекистонда юқори технологик тиббий ва диагностик ёрдамни ривожлантириш мақсадларида имзоланган.
Имзоланган меморандум беш йилга мўлжалланган, томонлар розилиги билан уни узайтириш мумкин. Швейцария томони биринчи босқичдаёқ 12 миллион долларга тенг тўғридан-тўғри инвестициялар киритади.
Swisslab таҳлилларнинг асосий турларини минимал муддатда амалга оширувчи ва ўз фаолиятини очиқ лаборатория шаклида олиб борувчи илк инновацион тармоқ бўлади. Унда бемор биоматериал олинган пайтдан таҳлиллар натижасини олгунга қадар тадқиқотлар олиб борилишини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлади. Ҳозирда пойтахтда мазкур хизматларни кўрсатиш аллақачон бошланган.
Изоҳ (0)