15 январь, сешанба куни футбол бўйича Осиё Кубогининг 3-турида «B» гуруҳида 2 та учрашув бўлиб ўтади.
Иордания терма жамоаси Фаластин термаси билан баҳс бойласа, Австралия ва Сурия терма жамоалари плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Ўйинлар Тошкент вақти билан 18:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур гуруҳда фақатгина Иордания термаси муддатидан аввал плей-оффга чиққан.
«B» гуруҳида 3-турдан аввалги ҳолат:
Осиё Кубоги—2019
«B» гуруҳи, 3-тур
15 январь, сешанба
Фаластин—Иордания 18:30
Австралия—Сурия 18:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)