14 январь, душанба куни АПЛнинг 22-тур баҳслари доирасида «Манчестер Сити» клуби «Вулверҳэмптон»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу ўйинда испаниялик ярим ҳимоячи Давид Силва «шаҳарликлар» асосий таркибида майдонга тушди.
33 ёшли футболчи АПЛда «Манчестер Сити» сафидаги ўзининг 267-учрашувини ўтказди, бу клуб тарихидаги энг яхши натижага айланди, дея хабар берилди клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида.
Маълумот учун, Силва 2010 йилда «Сити» сафига келиб қўшилганди. Давид шундан бери «Манчестер Сити» таркибида 267 та ўйинда (180 та ғалаба) майдонга тушиб, 54 та гол урди ва 77 та голга ассистентлик қилди.
Жорий мавсумда эса Англия чемпионатида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голга пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)