Ўзбекистон маъмурий судлари 2018 йилда оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи 22 052 та ишни кўриб чиқди. Бу ҳақда Олий суднинг расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Кўрилган ишлар натижасида 17 007 нафар фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган, 130 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Маъмурий судлар 477 316 кишига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўзда тутилган 383 733 та ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқди.
Бунда 317,2 минг кишига нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоқ ва Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юбориш кўринишидаги маъмурий жазолар тайинланган.
Жумладан, 2018 йилда 1 511 нафар ҳайдовчи енгил тан жароҳатларига олиб келган ЙҲҚни бузганлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган.
Изоҳ (0)