13 январь, якшанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 19-тур баҳслари доирасида навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтади.
Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз майдонида Испания Кубоги 1/8 финалида «Барселона»ни мағлуб этган «Леванте» жамоасини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.
Мусобақа жадвалида 3-поғонада бораётган «Севилья» жамоаси эса «Атлетик Бильбао» майдонига сафар қилади. Ўйинга 22:30 да старт берилади.
Ла Лига жадвалини бошқариб бораётган Эрнесто Вальверде қўл остидаги «Барселона» клуби «Камп Ноу» стадионида «Эйбар» жамоасини синовдан ўтказади. Тўқнашув 22:30 да бошланиши белгиланган.
Шу куни Сантьяго Солари бошқарувидаги «Реал Мадрид» жамоаси меҳмонда «Бетис»га қарши жанг қилади. Ўйин тунгги вақт билан 00:45 да бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, «Қироллик клуби» Ла Лига жадвалида 5-ўринда бормоқда.
Ла Лига
19-тур баҳслари
13 январь, якшанба
«Атлетико Мадрид»—«Леванте» 16:00
«Атлетик Бильбао»—«Севилья» 20:15
«Барселона»—«Эйбар» 22:30
«Бетис»—«Реал Мадрид» 00:45
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)