12 январь, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 22-тури доирасида навбатдаги беллашув бўлиб ўтди.
Унда АПЛ мусобақа жадвалида 4-ўринда бораётган Лондоннинг «Челси» клуби ўз уйида «Ньюкасл» жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Педро Родригес Давид Луиз узатмасини голга айлантирди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (1:0).
1-бўлимнинг сўнгги дақиқаларида меҳмон жамоа — «Ньюкасл» аъзоси Киран Кларк бурчак зарбасидан узатилган тўпни бош билан дарвозага киритди ва ҳисобни тенглаштирди (1:1).
57-дақиқага келиб, Эден Азарнинг узатмасидан сўнг Виллиан бир ҳимоячини алдаб ўтиб, ғалаба голига муаллифлик қилди (2:1).
Шу тариқа «аристократлар» қийин кечган ўйинда ғалаба қозониб, муҳим 3 очкони қўлга киритди.
АПЛ
22-тур баҳслари
12 январь, шанба
«Челси» – «Ньюкасл» 2:1
Голлар: 1:0 – 9 Родригес, 1:1 – 40 Кларк, 2:1 – 57 Виллиан.«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Давид Луиз, Алонсо, Канте, Жоржиньо, Ковачич (Баркли, 63), Педро Родригес (Ҳадсон-Одои, 81), Азар (Жиру, 87), Виллиан.
«Ньюкасл»: Дубравка, Едлин (Манкилё, 82), Лежюн, Ласселлс, Кларк, Ричи, Перес (Мёрфи, 82), Хайден, Ацу,Лонгстафф, Рондон.
Огоҳлантиришлар: Ричи (24), Жоржиньо (63).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)