Павел Дуров Роскомандзор реестрига киритилган Telegram Messenger LLP компанияси фаолиятини тўхтатишга ариза берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: Facebook / Павел Дуров

Мазкур ариза Буюк Британия юридик шахслари реестрида 2018 йил 19 декабрида қайд этилган, реестр сайтида эса 2019 йил 4 январда пайдо бўлди.

Компания фаолияти тўхтатилишининг расмий сабаблари маълум қилинмаган.

Дуров ўз гуруҳининг юридик тузилишини ошкор этмайди, бироқ олдинроқ у ушбу компанияни мессенжернинг асосий юридик вакили сифатида кўрсатганди.

Экспертлар мазкур қарор Россияда Telegram блокировка қилиниши билан боғлиқ эмаслиги, бунга компания реструктуризацияси сабаб бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.