CES-2019 кўргазмасида Continental компанияси робот ит ёрдамида жўнатмани етказиб бериш концептини тақдим этди. Ғояга кўра, робот итлар ҳудудларга ҳайдовчисиз электромобилларда олиб борилади, шундан сўнг улар жўнатмаларни эшикларгача олиб боради. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Компания ходимлари кўргазмадаги стендда етказиб бериш шароитларини яратган ҳолда, журналистлар учун намойиш ўтказган. Намойишда робот ит йўл четидан бориб, зинадан кўтарилган, эшик қўнғироғини чалган ва жўнатмани қолдирган.