Индонезиянинг Жакарта шаҳрида велотрек бўйича Осиё чемпионатига старт берилди, деб хабар берди Ўзбекистон велоспорт федерацияси матбуот хизмати.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда. Терма жамоа шарафини ҳимоя қилаётган Ольга Забелинская гуруҳ пойгаларида 70 очко тўплади ва олтин медални қўлга киритди.
Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Хуан Тинг Инг (22 очко, Тайвань) ва Жан Йинг (15 очко, Хитой)га насиб қилди.
Маълумот учун, ушбу муваффақият Забелинскаяга олтин медалдан ташқари Токио—2020 Олимпиадаси лицензияси учун лозим бўлган қимматли рейтинг очколарини ҳам тақдим этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)