Олимлар космосда иккинчи бор сирли тезкор радиосигнални аниқлади. Бу ҳақда CNN хабар қилади.
Бундай радиосигналлар бир миллисекунд давом этади, дейилади хабарда.
Лекин бу фақат иккинчи бор содир бўлаётган радио сигнал. Ҳозирча унинг сабаби аниқланмади.
FRB 121102 деб номланган биринчи радио сигнал 2015 йилда Arecibo радио телескопи ёрдамида аниқланган. 2018 йилда эса у ўзидан жуда катта миқдорда қувват чиқариши маълум бўлган.
Яқиндагина аниқланган янги радиосигнал FRB 180814.J0422+73 деб номланди. У янги Канада водород зичлигини хариталаш тажрибаси (CHIME) ёрдамида амалга оширилган илк кашфиёт бўлди.
«Яна бир неча радиосигналлар ва қўшимча манбаларга эга бўлгач, биз бу космик жумбоқларни тушунишимиз мумкин – улар қаердан келаётгани ва сабаби ҳам маълум бўлади,»— дейди Британия Колумбия Университети астрофизиги ва CHIME жамоаси аъзоси Ингрид Стейрс.
Баъзи олимлар радиосигналларга кучли астрофизик ҳодиса сабаб бўлган деб таҳмин қиляпти.
Изоҳ (0)