Ривожланиш стратегияси маркази 2018 йилда ўтказилган ислоҳотлар натижалари бўйича жамоатчилик фикри сўровномасини ўтказди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
Сўровнома давомида мамлакатда 2018 йилги тараққиёт натижалари тўғрисидаги саволлар берилди. Жумладан, тараққиётнинг бешта устувор йўналиши ислоҳотлари ва жамиятдаги бошқа муҳим ўзгаришларга баҳо берилди.
Сўровномада республиканинг барча вилоятларидан 9 440 киши иштирок этди. Шунингдек, унда хорижда яшаётган 130 нафар ўзбекистонлик ҳам қатнашди.
Иқтисодиётнинг қайси соҳалари 2018 йилда энг ижобий ўзгаришларга учраганлиги ҳақидаги саволга сўровнома иштирокчиларининг катта қисми туризм соҳаси деб жавоб берган.
Туризмни ривожлантириш — 7 597 (80,4 фоиз)
Инвестицион муҳитни яхшилаш — 6 971 (73,8 фоиз)
Банк-молия соҳасини ривожлантириш — 6 952 (73,6 фоиз)
Ҳудудларни ривожлантириш — 6 356 (67,3 фоиз)
Солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш — 5 799 (61,4 фоиз)
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш — 5 724 (60,6 фоиз).
Изоҳ (0)