Австралидаги Буюк Британия ҳамда Ҳиндистон элчихоналарининг ходимлари дипмиссия ҳудудига етказиб берилган номаълум пакетлар сабаб, эвакуация қилинди деб хабар бермоқда SBS телеканали.
Телеканал берган маълумотларга кўра, ҳозирда Австралия полицияси АҚШ, Германия, Италия, Испания ва Корея элчихоналарига жўнатилган пакетлар бўйича текширувларни бошлаган.
Жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)