Нақд валютани жисмоний шахсларга тўғридан-тўғри сотиш масаласи валютани тартибга солиш тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонун қабул қилингандан кейин кўриб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
2019 йилги Давлат дастури лойиҳасининг дастлабки версияси 66-бандида валюта бозори либерализацияси бўйича тадбирлар кўрсатилган эди. Масъул идораларга 1 мартга қадар валюта алмаштириш ва сотиш, жумладан, нақд валютани жисмоний шахсларга сотишдаги асоссиз чекловларни олиб ташлаш ҳақидаги ҳужжатни ишлаб чиқиш юклатилган эди.
Марказий банк валютани тартибга солиш тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун ҳукуматга тақдим этилганлигини маълум қилди.
«Қонун маъқуллангандан сўнг заруриятга қараб валюта бозоридаги қолган янгиликларни кўриб чиқамиз. Бу ҳужжат қабул қилиниши билан нақд валютани сотиш бошланишини англатмайди», — дея таъкидлади Марказий банк.
Изоҳ (0)