8 январь, сешанба куни футбол бўйича Англия Лига Кубогининг биринчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтади.
Ушбу ўйинда Лондоннинг икки клуби «Тоттенҳэм» ва «Челси» ўзаро баҳсга киришади. Беллашувга Тошкент вақти билан тунгги соат 01:00 да старт берилади.
Мусобақанинг иккинчи ўйини 9 январь куни ўтказилади. Унда Хосеп Гвардиола бошлиқ «Манчестер Сити» клуби «Бёртон» жамоасини синовдан ўтказади. Учрашув 10 январга ўтар кечаси 00:45 да бошланади.
Англия Лига Кубоги
1/2 финал баҳслари
8 январь, сешанба
«Тоттенҳэм»—«Челси» 01:00
9 январь, чоршанба«Манчестер Сити»—«Бёртон» 00:45
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)