АҚШ ҳамда КХДР ҳукуматлари икки мамлакат раҳбарлари музокаралар ўтказиладиган жойи ва санаси борасида муҳокамалар ўтказмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Дональд Трамп ҳамда Ким Чен Ин музокаралар ўтказадиган эҳтимолий жойи Ветнамнинг Ханой шаҳри бўлиши мумкин. Бироқ, музокаралар жойи сифатида Индонезия, Мўғулистон, Гавайи ороллари ҳамда Пханмунжом ҳам ўрганилмоқда.
Мамлакат раҳбарлари ўртасидаги иккинчи саммитда бутун дунё қизиқаётган масалалар ечими ва қўйилган мақсадлар ҳақида боради.
Изоҳ (0)