France Football талқинига кўра, Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам мамлакатнинг 2018 йилдаги энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.
Ўтган йили Россияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида 50 ёшли мутахассис бошчилигидаги Франция терма жамоаси чемпионликка эришганди.
Ушбу совринни Дешам 2003 ва 2010 йилларда ҳам қўлга киритган.
Бундан ташқари, ФИФА талқини бўйича, Дешам 2018 йилнинг энг яхши мураббийи ҳамда IFFHS талқинига кўра, энг яхши терма жамоа бош мураббийи дея эътироф этилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)