6 январь, якшанба куни бўлиб ўтган Испания чемпионатининг 18-турида Мадриднинг «Реал» жамоаси ўз майдонида «Реал Сосьедад»га 0:2 ҳисобида ютқазди. Учрашув эса мадридлик мухлисларнинг катта қизиқишига сабаб бўлганича йўқ.
«Сантьяго Бернабеу»даги ўйинга 53 412 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу жорий мавсумда «Қироллик клуби»нинг уй учрашувларига мухлисларнинг ташрифи бўйича иккинчи энг ёмон кўрсаткич бўлди.
«Реал»нинг августдаги «Хетафе»га қарши кечган ўйинида эса Мадриддаги стадионга 48 446 нафар томошабин келганди.
Мадридликлар ўз майдонида бўлиб ўтган сўнгги тўрт учрашувдан буён 60 минг мухлис йиға олмаяпти.
Ушбу мавсумда Ла Лига баҳсларида «Сантьяго Бернабеу»га (81 мингга яқин мухлис сиғади) томошабинларнинг ташрифи ўртача 63 747 ни ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан 2 мингтага кам.
Журналист Дермот Корриганнинг ҳисоб-китобларига кўра, «Реал»нинг «Сосьедад»га қарши ўйиндаги мухлисларнинг ташрифининг камлигидан 2 миллион евро зарар кўрган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)