«Тоттенҳэм» клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Даниянинг 2018 йилдаги энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Эриксендан ташқари ушбу совринга «Лестер» дарвозабони Каспер Шмейхель ва «Боруссия Дортмунд» ярим ҳимоячиси Томас Дилейни даъвогарлик қилганди.
Кристиан фаолияти давомида 5 карра Даниянинг энг яхши ўйинчиси номига сазовор бўлди. Бу орқали у Бриан Лаудруп қайд этган рекордни янгилади, деб ёзади Б.Т.
Лаудруп ушбу совринни 4 марта қўлга киритганди.
Ўтган йили 26 ёшли ўйинчи «Тоттенҳэм» сафида 47 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол уришга муваффақ бўлди.
Бундан ташқари, Эриксен Дания терма жамоаси билан ЖЧ—2018 нинг 1/8 финалида Хорватия билан тўқнаш келиб, пенальтилар сериясида мағлуб бўлди(3:2). Эриксен мусобақада 1 та гол ва 1 та голли пасга муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)