АҚШда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи 48 ёшли Скотт Дозьер 2002 йилда одам ўлдирган эди. Тергов давомида у 2007 йилдаги яна бир қотилликда айбланди ва ўлим жазосига ҳукм қилинди, деб ёзади Meduza.
Ўлим жазоси штатда 2006 йилдан буён қўлланилмаётган эди. Дозьер барча апелляциялардан воз кечди. Унинг адвокатлари ўлим инъекцияси мижозига азоб бериши мумкинлигини исботлади.
2017 йилнинг ноябрида суд ҳукм чиқаришни номаълум муддатга кечиктирди. 2018 йилнинг майида суд ўлим жазосини ижро этишга рухсат берди, бироқ июль ойидаёқ бу қарорни бекор қилди. Чунки бошқа дори воситасининг ишлаб чиқарувчилари штат уни ноқонуний қўлга киритганлигини исботлашга эришди.
5 январь куни Дозьер ўз камерасида ўлик ҳолда топилди. Қамоқхона маъмурияти у ўз жонига қасд қилганлигини билдирди.
Изоҳ (0)