Тошкент шаҳрида 5 январь куни ўтказиладиган марафон сабаб, Мустақиллик кўчаси, Кичик халқа айланма йўли орқали кўприк таги билан Maxтумқули кўчаси, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Паркент чорраҳалари орқали Мустқаллик кўчаларида автомобиль ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Марафон «14 январь – Ватан ҳимоячилар куни» байрамига бағишлаб Қуролли кучлар Академияси шахсий таркиби ўртасида «Ярим марафон» югуриш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилади.
Изоҳ (0)