Янги йил муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов номига мамлакат ички ишлар органлари шахсий таркиби ва фахрийларига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат ва муваффақиятлар изҳор этилган самимий қутловлар келиши давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сайид Шаҳобиддин Темурий;
МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев;
Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-полковник Рамил Усубов;
Беларусь Республикаси Ички ишлар вазири милиция генерал-лейтенанти Игорь Шуневич.
Изоҳ (0)