3 январь, пайшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигаси 21-тури доирасида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу Хосеп Гвардиола учун «шаҳарликлар» бош мураббийлиги давридаги 100-ғалаба бўлди.
47 ёшли мутахассис 2016 йил ёзидан буён «Сити»ни бошқариб келмоқда. Бундан ташқари Гвардиола ҳисобида «Барселона» бошқарувида 179 та ва «Бавария» мураббийлиги даврида қўлга киритилган 121 та ғалаба мавжуд.
Премьер лига доирасидаги 21-тур баҳсларидан сўнг «Манчестер Сити» мусобақа жадвалида 2-поғонага кўтарилиб, «Ливерпуль» билан орадаги фарқ 4 очкогача қисқартириб олди.
Эслатиб ўтиш жоиз, Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» ушбу мавсумда «Сити» билан ўйинга қадар АПЛда бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)