Европа клублари ассоциацияси (ECA) ва Европа футбол агентлари ассоциацияси (ЕFAA) 2018 йилдаги Globe Soccer Awards мукофоти ғолибларини аниқлади.
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду йилнинг энг яхши ўйинчиси мукофотини қўлга киритди.
Португалиялик футболчи ушбу совринни 5 марта қўлга киритди. 2011, 2014, 2016 ва 2017 йилларда ҳам у энг яхши футболчи деб топилганди.
Мадриднинг «Атлетико» жамоаси эса 2018 йилнинг энг яхши клуби деб топилди.
Франция терма жамоасини мундиал чемпионлигига етаклаган Дидье Дешам йилнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.
Энг яхши спорт директори совринига Фабио Паратичи («Ювентус») лойиқ кўрилди.
Португалиялик Жорже Мендеш эса энг яхши футбол агенти мукофотини қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)