32 ёшли ўзбекистонлик қиз Гули Муродова беш йил давом этган ишқий муносабатлардан кейин мусулмон бўлган инглиз лордига турмушга чиқди, деб ёзади «Nuz.uz». Ушбу никоҳ учун инглиз биринчи рафиқаси билан ажрашди.

Фото: «Nuz.uz»

77 ёшли Муҳаммад Илтаф ўзбек гўзали билан 2013 йили Англияда танишган. Ўша вақтда Гули қаҳвахонада официант бўлиб ишлаган. Ораларидаги 45 ёш фарққа қарамасдан, улар орасида муҳаббат пайдо бўлган. Лорднинг рафиқаси Шайду Шихний 25 йиллик турмушини сақлаб қола олмаган.

Бу орада Гули Муродова Англиядан ўз ватанига қайтиб келишга улгурган, аммо Муҳаммад Илтаф унинг ортидан келган. Биринчи рафиқаси билан ажрашиб, қизга турмуш қуриш таклифини билдирган.

Тўй 2018 йил декабрида беш юлдузли Grosvenor House меҳмонхонасида бўлиб ўтди.