Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 2019 йилнинг 1 январига ўтар кечаси Горький боғида ёғоч пиёда ўтиш жойининг қулаши акс этган видеони жойлади. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Кадрларда Россия мадҳияси янграётган вақтда устида одамлар тўла бўлган кўприк қулаши акс этган. Москва шаҳар ҳокимлиги томонидан «Ҳодиса Горький боғида иншоотнинг техник жиҳатдан носозлиги ва яхлитлиги бузилганлиги сабаб қулаганлиги» маълум қилинди.
Москва Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, 13 киши жабрланган, аммо ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган. Барча жабрланганларнинг ҳолати қониқарли. Кўприк қулаши оқибатида инсонлар ҳаётига ҳеч қандай таҳдид бўлмаган.
Москва шаҳар мэри Сергей Собянин ҳодиса сабабларини текширишга ваъда берди.