Қутқарувчилар Магнитогорскдаги газ портлаши туфайли кўп қаватли уй подезди қулаши оқибатида ҳалок бўлган саккизинчи кишининг жасадини топди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Яна 36 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида турибди.
Россия фавқулодда вазиятлар вазири Евгений Зиничев бинонинг конструкцияси қулашда давом этиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Шу сабабли қидирув операцияси тўхатилган — қутқарувчилар подезднинг омон қолган деворини демонтаж қилиш ниятида.