Конго демократик республикасида президент сайловлари ўтганидан сўнг интернетни ўчириб қўйишди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
«Интернет мамлакатнинг барча ҳудудларида узиб қўйилди. Бу ижтимоий тармоқларда одамлар сайлов участкалари ишидаги камчиликлар, овоз бериш учун мўлжалланган машиналарнинг яхши ишламаслигини муҳокама қилмаслиги учун қилинди», — дейилади хабарда.
Мамлакат президентлигига сайловлар натижаси 15 январь куни расман эълон қилинади.
Сайловнинг икки асосий халқаро кузатувчилар гуруҳи интернетнинг ўчириб қўйилганидан афсусда эканлигини билдириб, интернет ишини қайта тиклашни сўраган.