2018 йил 13 октябрь куни номаълум шахс Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жойлашган «Олмазор» чойхонаси олдида қаровсиз қолдирилган фуқаро У.Б.га тегишли Damas машинаси салонидан 4 400 000 сўм ва 100 АҚШ долларини ўғирлаб кетганди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Полвон маҳалласида яшовчи М.Б.содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Тергов давом этмоқда.