29 декабрь, шанба куни Англия премьер лигасининг 20-тури доирасида «Ливерпуль» ўз майдонида «Арсенал»ни 5:1 ҳисобида енгди.
Учрашувда «мерсисайдликлар» ҳужумчиси Робертон Фирмино 3 та гол уриб, ҳет-трикка эришди. 27 ёшли бразилиялик футболчи АПЛ доирасида 43 та гол уриб, «Ливерпуль»нинг собиқ ўйинчиси Филиппе Коутиньодан (41) ўзиб кетди ва мусобанинг энг сермаҳсул бразилиялик футболчисига айланди.
Бундан ташқари, у Англия премьер лигасида битта ўйинда 3 та тўп киритган 3-бразилиялик ўйинчи бўлди. Бунгача фақат Робинё («Манчестер Сити») ва Афонсо Алвеш («Мидлсборо») 3 тадан гол уришнинг уддасидан чиққанди.
Маълумот учун, АПЛнинг жорий мавсумида Фирмино 20 та ўйинида 7 та гол урди ва 4 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)