29 декабрь, шанба куни Англия премьер лигасининг 20-тур баҳслари доирасида «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Арсенал» қарши ўйинда 1 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида мисрлик футболчи Садио Манега голли пас берди ва 1-бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан Бернд Лено дарвозасига гол урди.
АПЛ расмий сайти маълумотларига кўра, ҳозирда Салоҳ ҳисобида 19 та учрашувда «гол+пас» тизимида 20 очко (13 та гол ва 7 та голга ассистентлик) мавжуд.
У жорий мавсум АПЛ доирасида ушбу натижани қайд этган биринчи ўйинчи бўлди. Мисрлик ҳужумчи (13 та гол) тўпурарлар баҳсида Пьер-Эмерик Обамеянг ва Ҳарри Кейн билан кураш олиб бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)