29 декабрь, шанба куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 19-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Турни «Ювентус» ва «Самдория» тўқнашуви бошлаб беради. Ушбу ўйинга «Жувентус Stadium» мезбонлик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.
Римнинг «Рома» клуби эса «Парма» уйига сафар қилса, Римнинг бошқа бир клуби «Лацио» ўз майдонида «Торино»ни қабул қилади.
Лучано Спалетти қўл остидаги «Интер» жамоаси меҳмонда «Эмполи»и билан кураш олиб боради. Юқоридаги учрашувларга 20:00 да старт берилади.
Ўтган турда «Интер»дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олган Карло Анчелотти бошлиқ «Наполи» клуби бу турда ўз майдонида «Болонья»ни қабул қилади.
Турнинг сўнгги баҳсида Женнаро Гаттузо бошчилигидаги «Милан» жамоаси ўз майдонида СПАЛни қабул қилади. Ўйин тунги вақт 00:30 да бошланиши белгиланган.
Италия А Сериясининг 18-тур беллашувларидан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
А Серия
19-тур баҳслари
29 декабрь, шанба
«Ювентус»—«Сампдория» 16:30
«Кьево»—«Фросиноне» 19:00
«Удинезе»—«Кальяри» 19:00
«Сассуоло»—«Аталанта» 19:00
«Парма»—«Рома» 19:00
«Лацио»—«Торино» 19:00
«Женоа»—«Фиорентина» 19:00
«Эмполи»—«Интер» 19:00
«Наполи»—«Болонья» 22:00
«Милан»—СПАЛ 00:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)