Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида «Сариосиё» МФЙда яшовчи И.Д. шу МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал сабаб таниши Б.М.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада Б.М. касалхонага ётқизилган. И.Д. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.