Кнессет (Исроил парламенти) 26 декабрь куни тарқатиб юборилди, деб хабар бермоқда парламент матбуот хизмати.
Парламент тарқатиб юборилиши тўғрисидаги якуний эшитишда 120 та депутатдан 102 таси қўллаб чиқди.
Шунингдек, овоз бериш жараёнида муддатдан аввал бўлиб ўтиши режалаштирилган сайловлар белгилаб олинди. Унга кўра, 9 апрелда Исроилда сайловлар бўлади, сайлов натижалари асосида эса, янги ҳукумат тузилиб, бош вазир тайинланади.
Бенямин Нетаньяху янги ҳукумат тузулгунга қадар фаолият юритади.
Изоҳ (0)