Мексиканинг Акапулько шаҳрида (Герреро штати) рождество байрами арафисида отишма юз берди, деб хабар бермоқда El Universal.
Отишма натижасида беш киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар ичида бир ёшга тўлмаган чақалоқ ҳам бор.
Маълумотларга кўра, қуролланган жиноятчилар байрам нишонланаётган уйга бостириб кириб, барчани ўққа тутган. Тўрт эркак воқеа жойида вафот этган, чақалоқ эса касалхонада жон берган.
Изоҳ (0)