26 декабрь, чоршанба куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 18-тур баҳсида «Ювентус» меҳмонда «Аталанта» билан дуранг натижа қайд этди (2:2).
33 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду 2-бўлимнинг 65-дақиқасида захирадан майдонга тушиб, 78-дақиқада ҳисобни тенглаштирди (2:2) ва жамоани муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.
Бу футболчининг жорий мавсум А Сериядаги 12-голи ҳисобланади. Роналду 18 та ўйинда «гол+пас» тизимида 18 очко (12+6) тўплашга муваффақ бўлди.
У бу кўрсаткичда етакчилик қилмоқда. Энг яқин таъқибчиси «Сампдория»нинг 35 ёшли ҳужумчиси Фабио Куалярелл ҳисобланади. Унинг ҳисобида 16 очко (11+5) мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)