26 декабрь, чоршанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 19-туридан ўрин олган «Уотфорд»—«Челси» ўйини ниҳоясига етди.
Ўйиннинг 45-дақиқасида Эден Азар Матео Ковачичнинг узатмасини голга айлантириб, ҳисобни очди (0:1). Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай (45-дақиқа) «Уотфорд» ярим ҳимоячиси Роберто Перейра Кепа Аррисабалага қўриқлаётган дарвозани ишғол этди ва ҳисобни тенглаштирди (1:1). 2-бўлимнинг 58-дақиқасида бельгиялик ҳужумчи дубл қайд этди ва жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.
АПЛ
19-тур баҳслари
26 декабрь, чоршанба
«Уотфорд» – «Челси» 1:2
Голлар: 1:0 – 45 Перейра, 1:1 – 45 Азар, 1:2 – 58 Азар.«Уотфорд»: Фостер, Кико, Кабаселе (Мариаппа, 16), Кеткарт, Олевас, Сема (Квина, 67), Дукур, Капуэ, Перейра, Лазаро Жерар (Саксес, 82), Дини.
«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Давид Луис, Алонсо, Канте, Жоржиньо, Ковачич (Баркли, 80), Педро (Ҳадсон-Одои, 43 — Эмерсон, 85), Азар, Виллиан.
Огоҳлантиришлар: Фостер (58).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)