26 декабрь, чоршанба куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 18-тур баҳсларини «Фрозиноне» — «Милан» ўйини очиб берди. Учрашувда ҳисоб очилмади ва томонлар дурангга имзо чекди.
Туриннинг «Ювентус» клуби «Аталанта» майдонига сафар қилди. Учрашув бошидаёқ (2-дақиқа) Гимшитининг автоголига қарамай, Сапатанинг дубли эвазига (24 ва 56-дақиқада) ҳисобда олдинга чиқиб олди. Криштиану Роналду захирадан майдонга тушиб, 78-дақиқада рақиб дарвозасига гол урди ва туринликларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Ўйин жанговар 2:2 ҳисобида якунланди.
«Лацио» сафарда «Болонья» клуби билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида таслим қилди. 30-дақиқада «Лацио» футболчиси Луис Фелипе ҳисобни очган бўлса, 89-дақиқада Лулич 2:0 ҳисобни кўринишига келтирди ва жамоасига муҳим 3 очкони келтирди.
А Серия
18-тур баҳслари
26 декабрь, чоршанба
«Фрозиноне» — «Милан» 0:0
«Аталанта» — «Ювентус» 2:2
Голлар: 0:1 – 2, автогол Гимшити, 1:1 – 24 Сапата, 2:1 – 56 Сапата, 2:2 – 78 Роналду.«Сампдория» — «Кьево» 2:0
Голлар: 1:0 – 47 Куалярелла, 2:0 – 59 Рамирес.«Фиорентина» — «Парма» 0:1
Гол: 0:1 – 45 Инглезе.«Кальяри» — «Женоа» 1:0
Гол: 1:0 – 45 Фариас.«Болонья» — «Лацио» 0:2
Голлар: 0:1 – 30 Луис Фелипе, 0:2 – 89 Лулич.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)