Франция терма жамоаси ҳамда «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Блез Матюиди ЖЧ—2018 мусобақасидан тушган маблағни хайрияга берди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар беради.
«Мен Жаҳон чемпионатидан тушган маблағни (330 000 доллар) хайрия қилдим. Пул бериш ва бу ҳақда бошқаларга айтиш — ҳар бир инсоннинг шахсий иши.Мбаппе мутлақо ҳақ, биз жуда катта пул ишлаб топамиз. Бу биз учун кичик миқдордаги маблағлар, аммо бу пулларнинг муҳтожларга жуда катта ёрдами тегади.
Энг асосийси, уларнинг ҳаммаси юракдан чимоқда. Биз, албатта, қўлдан келганча ғамхўрлик қиламиз.
Бола кулгисини кўрсам, юрагим таскин топади», — деди Матюиди Journal du Dimanche’га берган интервьюсида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)