Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес Флойд Мейвезерни мағлуб этишда Тенсин Насукавага нисбатан шогирдида имконият юқори эканлигига ишонмоқда. Бу ҳақда «Express.co.uk» хабар берди.
«Албатта, мен Ҳабибни Флойд билан кечадиган жангга тайёрлашни истайман. Ким хоҳламаган бўларди? Айтиб ўтганимдек, бу пулли жанг.
Ҳабиб Флойдни мағлуб этади. Унда Флойд билан жанг қиладиган япониялик кикбоксчига нисбатан ғалаба қозониш имконияти юқори. Мен бунга кафолат бераман» — деди Мендес.
Флой Мейвезернинг Тенсин Ҳасукавага қарши жанги 31 декабрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)