Москва чегарачилари енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни ИШИД жангарилари билан адаштириб юборди, дея хабар беради Sputnik.
Нурмагомедов ҳамда унинг дўсти (у ҳам спортчи) барча зарурий тартиб-қоидаларга мувофиқ сўроққа тутилди ва ҳеч қандай шубҳали нарса топилмагандан сўнг қўйиб юборилди. Ҳабиб вазиятдан норози бўлди, лекин шунга қарамай у чегара қўшинлари билан суратга тушди.
Аввалроқ енгил вазнда UFC чемпиони йил спортчиси дея эътироф этилганди. «Жамоатчилик фикрини ўрганиш» фонди ўтказган сўровномага кўра, бундай қарашни 5% респондентлар қўллаб-қувватлаган. Рўйхатдан, шунингдек, футбол бўйича ЖЧ—2018 да ижобий натижа қайд этган Игорь Акинфеев ва фигурали учиш бўйича спорт устаси Алина Загитова жой олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)