Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига сўнги уч ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 558 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 34 таси ижобий ҳал этилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси маълум қилди.
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ва туман инспекциялари «Ишонч телефони»га 20 декабрь ҳолатига 632 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг аксарияти ҳисоб-китоб терминаллари ва назорат касса машинаси ишламаслиги, тегишли ҳужжатларсиз маҳсулот сотиш ҳамда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалаларга оид бўлгани айтилмоқда.
1 ноябрь куни Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси «Ишонч телефони»га Олмазор тумани Жомий бозорида харидорга амалга оширган савдоси учун чек берилмагани ҳақида мурожаат келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўрганиш ўтказган.
Ўрганиш давомида тадбиркор Баҳодир Салмонов (исм фамилиялар ўзгартирилган) билан профилактик суҳбат ўтказилиб, солиққа оид қонунчилик талаблари тушунтирилди. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан Баҳодир Салимовга расмий огоҳлантириш хати тақдим этилди.
Изоҳ (0)