«Челси»нинг бразилиялик ҳимоячиси Давид Луис 2019 йилнинг ёзида клубдан кетади деб хабар берди The Sun.
Манбада ёзилишича, футболчининг клуб билан шартномаси 2019 йил ёзида тугайди ва у янги узоқ муддатли шартнома имзолашни истаган.
Аммо «Челси» 30 ёшдан катта бўлган ўйинчи билан фақат бир йиллик шартнома тузиш мумкин, деб ҳисобламоқда. Лондон жамоаси бош мураббийи Маурицио Сарри Давид Луисни жамоада сақлаб қолиш учун клуб раҳбариятига таъсир ўтказишга уриниб кўрди. Аммо урунишлар самарасиз якунланди. Шундай қилиб, Луис «Челси»ни эркин агент сифатида тарк этади ва бошқа клубга бепул ўта олади.
Жорий мавсумда 31 ёшли бразилиялик ҳимоячи АПЛ доирасидаги баҳсларда 17 та учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)