Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ҳар йиллик Uzbekistan Tourism Industry Awards мукофотини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди, деб ёзади Spot.

Фото: Spot

Фото: Spot

Мукофот билан ҳар йили тақдирлаш ва 16 та йўналиш бўйича мукофотларни топшириш режалаштирилмоқда, булар:

  1. «Энг яхши меҳмонхона» – 25 тадан ортиқ хонага, ўз веб-саҳифасига эга бўлган барча меҳмонхоналар (Меҳмонхона йўналиши бўйича берилган аризалар уларнинг юлдузига қараб бир нечта номинацияга бўлиниши мумкин);
  2. «Энг яхши меҳмон уйи» – миллий услубда расмийлаштирилган ва замонавий жиҳозланган барча оилавий меҳмон уйлари;
  3. «Энг яхши жойлаштириш воситаси» – меҳмонхона ва меҳмон уйларидан бошқа барча жойлаштириш воситалари;
  4. «Энг яхши умумий овқатланиш нуқтаси» – ўзбек миллий таомлари ва хорижий таомлар тайёрловчи ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш нуқталари;
  5. «Энг яхши туроператор» – республиканинг барча туроператорлари;
  6. «Энг яхши гид» – белгиланган шаклдаги сертификатга эга, 3 йил гид сифатида фаолият юритган хорижий тилларни мукаммал биладиган гидлар;
  7. «Энг яхши транспорт ташкилоти» – сайёҳларга хизмат кўрсатиб келаётган транспорт ташкилотлари;
  8. «Энг намунали йўл бўйи инфратузилмаси объэкти ва санитария-гигиена шохобчаси» – намунавий лойиҳа асосида ташкил этилган санитария-гигиена шохобчаси учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман ва шаҳар);
  9. «Энг яхши блогер» – йил давомида туризм соҳасига оид камида 6 та материал (пост) чоп қилган блогерлар;
  10. «Энг яхши ички туризм тарғиботчиси» – йил давомида ички туризм доирасида тарғибот олиб борган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари);
  11. «Туризм мавзусидаги энг яхши мақола муаллифи» – йил давомида босма ва электрон ОАВларида туризмга оид камида 6 та мақола чоп эттирган журналистлар;
  12. «Энг наъмунали туризм полицияси ходими» – Ички ишлар вазирлигининг сайёҳлик полицияси ходимлари;
  13. «Энг жозибадор туризм тўғрисида видео лавҳа» – миллий туризм салоҳиятини ёритувчи видео лавҳа ҳамда унинг муаллифи ёки муаллифлик жамоаси;
  14. «Энг яхши туризм бўйича фотосурат» – туризм объэктлари ва жойлари акс этган фотосуратлар жамланмаси ва уларни тайёрлаган фото операторлар;
  15. «Энг яхши ички туризм туроператори» – ички туризм йўналишида фаолият юритувчи барча туроператорлар;
  16. «Туризм соҳаси фидойиси» – ўз ҳудудида эътибордан четда қолган туризм объэктларини тарғиб қилган, янги туризм маршрутларини ишлаб чиқилишида ташаббускор барча фуқаролар.
Тадбирни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича махсус комиссия, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантирш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мукофотнинг ташкилотчилари ҳисобланади.

Тадбир ҳар йили декабрь ойида уч босқичда ташкил этилади ва ўтказилади.

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи;

- Республика босқичи;

- якуний онлайн танлов босқичи.

Изоҳ
Асосий янгиликлар