Ёшлар (30 ёшгача) ўртасидаги ишсизлик даражаси 14,7 фоизни ташкил этди. Аёллар ўртасида — 13,4 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
2018 йилнинг биринчи яримйиллигида билан қиёслаганда ишсизлик сонининг камайиши қишлоқ хўжалигидаги мавсумий бандлиги билан тушунтирса бўлади.
Меҳнат ресурслари сони 18 814,1 минг кишини ташкил этмоқда. Бу 2018 йилнинг биринчи яримйиллик кўрсаткичга нисбатан 100,1 фоизга ошганини билдиради. Иқтисодий фаол аҳоли сони 14 599,8 минг кишига етди, иқтисодий нофаол аҳоли эса — 4 214,3 минг кишидан иборат.
Изоҳ (0)